Линклар

Толиблар янги таклифни олқишлади


«Толибон» ҳаракатининг Покистондаги вакиллари мазкур мамлакатнинг янги бош вазирининг музокаралар ўтказиш ҳақидаги таклифини олқишлади.

Толиблар матбуот вакили Мавлавий Умар музокаралар хавфсизлик вазиятини анча яхшилаши мумкинлигини таъкидлади.

Лекин у Исломобод АҚШ манфаатлари учун курашишни дарҳол тўхтатиши ҳамда америкапараст сиёсатидан воз кечиши лозим бўлишини билдирди.

Шанба куни Покистон бош вазири Юсуф Ризо Ғилоний қуролни ташлаган жангарилар билан музокара қилишга тайёрлигини айтган эди.
XS
SM
MD
LG