Линклар

logo-print

Постлар олиб ташланади


Исроил Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги 50 та йўл постини олиб ташлашни ваъда қилди. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс Қуддусда Исроил мудофаа вазири Эҳуд Барак ҳамда Фаластин бош вазири вазифасини бажараётган Салом Файёд билан ўтказилган музокаралардан кейин эълон қилинди.

К.Райс икки томон ўртасида тинчлик ўрнатиш бўйича навбатдаги уриниш ўлароқ минтақага сафар қилмоқда.

Якшанба куни бўлиб ўтган музокаралардан аввал АҚШ дипломатик идораси раҳбари Исроил ва Фаластин минтақада тинчлик ўрнатилишига “бир хилда масъул”лигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG