Линклар

logo-print

Жорж Бушнинг Европа давлатлари бўйлаб сафари бошланди


Хабарларга кўра, АҚШ раҳбари ўз сафарини даставвал Киевдан бошлайди. Бу ерда у Украина ҳукумати расмийлари билан учрашиб, ушбу мамлакатнинг НАТОга аъзо бўлиш истиқболларини муҳокама қилади.

Киевда эса АҚШ президенти ташрифи ҳамда Украинанинг НАТОга аъзо бўлишига қарши норозилик намойиши бўлиб ўтди.

Украинадан сўнг Жорж Буш 2-4 апрель кунлари Бухарестда иш бошлаётган НАТОга аъзо давлатлар раҳбарлари саммитида иштирок этади. Шунингдек, АҚШ президенти НАТО саммитидан кейин Хорватия ва Россияга боришни режалаштирган.
XS
SM
MD
LG