Линклар

Райс Фаластин раҳбари билан учрашди


АҚШ давлат котиби Кондолиза Райснинг Исроил ва Фаластин ҳукумати расмийлари билан тинчлик музокараларига оид учрашувлари давом этмоқда.

К.Райс Иордания пойтахти Уммонда Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан учрашди.

“Исроил ҳукумати ўз ҳаракатларини, жумладан, кўчиб келиш ва ўз ҳудудини кенгайтиришга оид ҳаракатларни тўхтатиши шарт, деган Америка позициясини билдиришда давом этамиз. Бу ҳаракатлар “йўл харитаси” мажбуриятларига мувофиқ эмас”,- деди Кондолиза Райс.

Шунингдек, К.Райс Исроил ташқи ишлар вазири Ципи Ливни ва Фаластин собиқ бош вазири Аҳмад Қурё билан учрашди. Якшанба куни эса АҚШ давлат котиби Исроил бош вазири Эҳуд Олмерт билан учрашган эди. Бу учрашувлар чоғида Исроил-Фаластин тинчлик музокараларини давом эттириш истиқболлари муҳокама қилинганди.
XS
SM
MD
LG