Линклар

Суд аризани кўриб чиқади


Туркия Конституциявий суди мамлакатдаги “Адолат ва тараққиёт” партияси фаолиятини тўхтатишга оид шикоят аризасини кўриб чиқишга розилик берди.

Туркия бош прокурори 14 март куни Конституциявий суддан мазкур партия фаолиятини тўхтатиш, бош вазир Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳамда 70га яқин сиёсатчини беш йилга сиёсатдан четлатишни сўраганди.

Бош прокурор мазкур шахсларни Туркиянинг дунёвийлик қадриятларига зарар етказишда айбламоқда. “Адолат ва тараққиёт” партияси эса бош прокурор иддаоларини кескин рад этди.
XS
SM
MD
LG