Линклар

Талаб қораланди


АҚШ Давлат департаменти Беларуснинг АҚШнинг Минскдаги элчихонаси ходимлари сонини қисқартириш талабини кескин қоралади.

Ўтган ойда расмий Вашингтон Беларуснинг “Белнефтехим” компаниясига қарши жазо санкциялари қўллагандан сўнг Беларус ҳукумати АҚШнинг Минскдаги элчисига мамлакатни тарк этишни ҳамда элчихона ходимлари сонини қисқартиришни талаб қилган эди.

Шу пайтгача элчихонанинг 17 ходими ўз ватанига қайтарилганига қарамай, Беларус ҳукумати ўз талабидан воз кечмай, иккинчи маротаба шундай талаб билан АҚШ элчихонасига мурожаат этгани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG