Линклар

Банклар зарар кўргани эълон қилинди


Европанинг икки йирик банки АҚШдаги уй-жой ва кредит бўҳрони туфайли катта зарар кўрганини эълон қилди.

Швейцариянинг энг йирик “UBS” банки АҚШда кўчмас мулк бозорига ётқизган 19 миллиард долларидан воз кечганини ҳамда банкнинг 2008 йил биринчи чорагида кўрган зарари миқдори 12 миллиард долларни ташкил этганини маълум қилди.

Германиянинг “Deutsche Bank”и ҳам АҚШдаги бўҳрон туфайли қарийб тўрт миллиард доллар йўқотгани ҳамда 2008 йилга режалаштирган мақсадларига ета олмаслиги ҳақида маълумот тарқатди.
XS
SM
MD
LG