Линклар

Жорж Буш НАТО саммитида иштирок этиш мақсадида Бухарестга келди


Бу ерга келишдан аввал АҚШ президенти Киевда Украина раҳбари Виктор Юшченко билан учрашиб, мазкур мамлакатнинг НАТОга аъзо бўлиш уринишларини қўллаб-қувватлашини маълум қилганди.

“Биз Украина ва Грузиянинг НАТОга аъзо бўлиш режаларини қўллаб-қувватлаймиз. Альянсга аъзо ҳар бир давлат Украинанинг бу ҳаракатларига ёрдам беришдан манфаатдор ҳамда биз бу минтақа ва жаҳонда хавфсизлик ва эркинлик тамойилларини ривожлантиришга кўмаклашамиз”,- деди АҚШ президенти.

Украинада ўтказилган сўров натижаларига кўра, мамлакат аҳолисининг катта қисми Украинанинг НАТОга аъзо бўлишига қарши.

Украинанинг Шимолий Атлантика альянсига аъзо бўлиш истиқболлари 2-4 апрель кунлари Бухарестда иш бошлаётган НАТО саммитида муҳокама этилади. Ушбу саммитда Украина президенти Виктор Юшченко ҳам иштирок этади.
XS
SM
MD
LG