Линклар

Бойқўнғирда ноқонуний ишлаётган 44 ўзбек қўлга олинди


Қозоғистон ва Россия Ички ишлар вазирлиги ходимларининг “Мигрант” тезкор-профилактик тадбири доирасида Бойқўнғир шаҳрида ўтказган қўшма рейди натижасида шаҳардаги “Қазақстан гариш сапари” нефть ширкати қурилиш объектида ноқонуний ишлаётган 44 ўзбекистонлик қўлга олинган. Ёшлари 18дан 59гача бўлган ноқонуний меҳнат муҳожирлари, асосан, малака талаб қилинмайдиган қора ишлар билан банд бўлгани айтилмоқда.

Қозоғистон Ички ишлар вазирлигининг Бойқўнғирдаги ваколатхонаси бошлиғи Бауржон Болғабековнингбилдиришича, ўзбекистонлик муҳожирлар маъмурий жазога тортилган ва мамлакатдан чиқариб юборилган.
XS
SM
MD
LG