Линклар

КХШТ навбатдан ташқари йиғилиш ўтказди


Москвада Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти доимий кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда 2012 йилга қадар учинчи давлатлардан келаётган ноқонуний мигрантларга қарши чоралар кўришга оид иш режаси муҳокама қилинган. Бу режага кўра, миграцияга оид қонунларни кенгайтириш, миллий қонунларни қайта ислоҳ қилиш ҳамда КХШТга аъзо давлатларда ноқонуний миграция олдини олиш борасида амалий машғулотлар ўтказиш тавсия этилган.

Маълум бўлишича, мазкур режа КХШТга аъзо давлатлар томонидан билдирилган тавсиялар асосида тузилган.
XS
SM
MD
LG