Линклар

logo-print

Олимпия машъаласи эстафетасига старт берилди


Олмаотада “Пекин-2008” Олимпия машъаласини мамлакатлар бўйлаб олиб ўтиш эстафетасига старт берилди.

Олмаотада бўлиб ўтган маросимда Қозоғистон раҳбари Олимпия машъаласини Хитой элчисидан қабул қилиб олди ва машъала билан стадион йўлаги бўйлаб югурди.

Нурсултон Назарбоев 200 метр югургандан сўнг машъалани қозоғистонлик боксчи, олимпия чемпиони Бахтиёр Артаевга топширди.

Олмаотада старт берилган эстафетадан сўнг Олимпия машъаласи жаҳондаги яна 22 та йирик шаҳарда бўлиши хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG