Линклар

Хитойда инсон ҳуқуқлари вазияти ёмонлашмоқда


“Халқаро амнистия” ташкилоти Пекинда ўтказилиши кутилаётган Ёзги Олимпиада ўйинлари билан боғлиқ равишда Хитойда инсон ҳуқуқлари вазияти тобора ёмонлашаётгани ҳақида баёнот тарқатди.

Ташкилотнинг билдиришича, Хитой ҳукумати Олимпиада ўйинлари арафасида ўз нуфузини сақлаб қолиш мақсадида мамлакат сиёсатидан норози бўлган шахсларни таъқиб қилмоқда.

Ташкилот Халқаро Олимпия қўмитаси ва жаҳон ҳамжамиятини Хитой раҳбарияти ҳаракатларини қоралашга чақирди.
XS
SM
MD
LG