Линклар

logo-print

Мухолифат ўз ғалабасини эълон қилди


Зимбабвенинг мухолифатдаги “Демократик ўзгаришлар ҳаракати” ўз етакчиси Морган Тсвангираи мамлакатда ўтказилган президент сайловида ғалаба қозонганини эълон қилди.

Мухолифатчиларнинг билдиришича, Морган Тсвангираи қарийб 50 фоиз овоз олган. Мамлакатнинг амалдаги президенти Роберт Мугабе эса 44 фоиз овоз олишга муяссар бўлган.

Бундан бироз аввал мамлакат оммавий ахборот воситалари сайловда иштирок этган номзодларнинг барчаси ғалаба қозониш учун етарлича овоз тўплай олмаганини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG