Линклар

НАТО саммити бошланди


Руминия пойтахти Бухарестда НАТОга аъзо давлатлар раҳбарларининг икки кунлик саммити иш бошлади.

Мазкур саммит бошланишидан аввал АҚШ президенти Жорж Буш НАТОга аъзо давлатларни Украина ва Грузияни ҳам ўз сафига қўшишга чақирди.
Бироқ Франция ва Германия ҳукуматлари бу давлатларнинг НАТОга аъзо бўлишига қарши чиқмоқда.

Шунингдек, саммитда Хорватия, Албания ва Македонияни ҳам НАТОга аъзо қилиш истиқболлари ҳамда Афғонистондаги вазият муҳокама қилинади.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров расмий Москва НАТОнинг кенгайтирилиши, жумладан, Украина ва Грузиянинг альянсга аъзо бўлишига қарши эканини яна бир бор таъкидлади.
XS
SM
MD
LG