Агар шу пайтгача ташрифчилар фақат элчихона ходимлари томонидан рўйхатга олинган бўлсалар, яқин кунлардан бошлаб мазкур дипломатик ваколатхоналарни қўриқлаётган милиционерлар элчихона ичкарисига кирмоқчи бўлган ҳар бир кишидан паспортини сўраб олишиб, ташрифчининг исм-фамилиясини ва уй манзилини диққат билан ёзиб олмоқдалар.
Милиционерлар томонидан бу маълумотлар нима мақсадда йиғилаяпти, улар қаерга топширилади – бу борада тартиб посбонлари бирор изоҳ бермаганлар.
Мазкур янги қоидалар АҚШ ва Буюк Британия элчихоналарига нисбатан жорий этилгани кузатилган. АҚШ элчихонасининг овозини ёзиб олишимизни истамаган вакили ҳақиқатан ҳам дипломатик ваколатхонага келаётган кишилар посбон милиционерлар томонидан рўйхатга олинаётганини тасдиқлади, бироқ у бу ишнинг қандай мақсад билан амалга оширилаётганини билмаслигини айтди.
Агентликнинг хабар қилишича, ўтган ҳафтада АҚШ элчиси Ричард Норланднинг журналистлар билан учрашувига келган 30 чоғли киши элчихона эшиги олдида турган милиция ходимлари томонидан бирма-бир рўйхатга олинганлар.
Кузатувчилар бу каби янгилик жорий қилинишини расмийларнинг республикадаги “ишончсиз унсурлар”ни шахсини аниқлаш учун ўйлаб топганлари билан изоҳламоқдалар.