Линклар

Миналар қурбонлари сони ошяпти


Тожикистон Мудофаа вазирлиги тарқатган хабарларга кўра, 1999 йилдан шу кунга қадар мамлакатнинг 326 фуқароси пиёдаларга қарши миналардан ҳалок бўлган. Яна 368 киши эса турли жароҳатлар олган. Миналардан қурбон бўлган ва оғир тан жароҳати олганларнинг 30 фоизини болалар ташкил этади.

Вазирлик расмийсининг билдиришича, 2003 йилдан буён 5 минг квадарт метр майдон миналардан тозаланган, холос. Натижада 4,5 мингта мина ва портламай қолган 220 снаряд зарарсизлантирилган.

Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Оттава конвенсиясига биноан Тожикистонда миналардан тозаланмай қолган яна 20 миллион метр майдон 2010 йил апрелига қадар батамом тозаланиши зарур.
XS
SM
MD
LG