Линклар

Юзлаб ўзбекистонлик ушлаб қолинди


Қозоғистоннинг Павлодар шаҳри яқинида жойлашган “Ертис” назорат пунктида Қозоғистон полицияси ходимлари беш юздан зиёд ўзбекистонликни олиб кетаётган 5 та автобусни тўхтатиб қолган.

Павлодар ички ишлар департаменти матбуот хизматидан хабар қилишларича, 529 ўзбекистонлик Новосибирск шаҳридаги қурилиш ширкатларининг бирига мавсумий иш қидириб кетаётган экан.

Автоинспекторларнинг автобусларни тўхтатишига ҳайдовчиларнинг йўловчилар ташиш қоидасини қўпол равишда бузгани сабаб бўлган. Чунки 50-60 киши учун мўлжалланган автобусларда 90-100 киши, жумладан, вояга етмаганлар ҳам кетаётгани аниқланган.

Автобуслар ҳайдовчилари маъмурий жавобгарликка тортилган, ўзбекистонлик йўловчилар эса Павлодар шаҳрида ўзларига нисбатан чиқариладиган суд ҳукмини кутиб ўтирибди.
XS
SM
MD
LG