Линклар

Хитой қўшнисидан намойишларни тўхтатишни талаб қилди


Хитой қўшни Непал ҳукуматидан тибетлик қочқинларнинг норозилик намойишларини тўхтатишни талаб қилди.

Хитойнинг Непалдаги элчиси баёнотида айтилишича, Непал ҳукумати бу давлатда кузатилаётган норозилик акцияларига қарши жиддий чоралар кўриши даркор.

Икки ҳафтадирки, Непал пойтахти Катмандуда тибетлик қочқинларнинг Хитой сиёсатига қарши норозилик намойишлари давом этмоқда.

Маълум бўлишича, Непал полицияси шу кунгача 400га яқин намойишчини ҳибсга олган. Бироқ бир неча соатдан сўнг озод қилинган бу тибетликлар ўз норозилик намомойишларини қайтадан давом эттираётир.
XS
SM
MD
LG