Линклар

logo-print

Франция Афғонистонга қўшимча куч юборади


Франция президенти Николя Саркози ўз ҳукуматининг Афғонистонга қўшимча ҳарбий куч юбориш тўғрисидаги қарорини расман тасдиқлади.

Хабарларга кўра, франциялик мингга яқин ҳарбий яқин келажакда Афғонистон шарқига сафарбар қилинади. Бу ердаги америкалик ҳарбийлар эса мамлакатнинг нотинч шимолий қисмига жойлаштирилиши айтилмоқда.

Франция қароридан сўнг Канада ҳукумати ўз қўшинларини Афғонистондан олиб чиқмаслигини маълум қилди. Канада агар НАТОга аъзо давлатлар Афғонистонга қўшимча куч юбормаса, у ердаги канадалик аскарлар ўз ватанига қайтарилиши тўғрисида огоҳлантириб келаётган эди.
XS
SM
MD
LG