Линклар

Янги тўқнашувлар


Хитойнинг Сичуань вилоятида полиция ходимлари ва тибетликлар ўртасида янги тўқнашувлар рўй берди.

“Синьхуа” ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, тартибсизликлар оқибатида маҳаллий ҳокимият ходими жиддий тан жароҳати олган.

Ҳиндистондан бошпана топган тибетлик ҳуқуқ фаолларининг билдиришича, бу тартибсизликларда саккиз киши нобуд бўлган.

Ўтган ойда Тибет ва унга яқин бир неча шаҳарларда Хитой бошқарувига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтган эди.
XS
SM
MD
LG