Линклар

Амалиётлар тўхтатилади


Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий ҳукумат кучларига мамлакат бўйлаб амалга ошираётган амалиётларини тўхтатишга буйруқ берди.

Хабарларга кўра, Нурий ал-Маликий шиа жангариларининг ўз қуролларини топширишига қўшимча вақт бериш учун шундай қарор қабул қилган.

Ўтган ҳафтада Ироқ ҳукумати кучлари мамлакатнинг бир неча шаҳрида қуролланган гуруҳлар, жумладан, шиалар уламоси Муқтадо ас-Садрга содиқ Маҳдий армияси аъзоларига қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётлар ўтказган эди. Томонлар ўртасида рўй берган тўқнашувларда юзлаб одам нобуд бўлган.

Шунингдек, Дажла вилоятидаги портлашда ўнга яқин фуқаро нобуд бўлгани айтилмоқда.

Хабарларга кўра, худкуш ўзини дафн маросимида иштирок этаётган оломон олдида портлатиб юборган.

Дажла вилояти расмийсининг билдиришича, содир этилган ҳужумда 30га яқин фуқаро тан жароҳати олган.
XS
SM
MD
LG