Линклар

logo-print

Қарашлардаги тафовутга қарамай, манфаатлар муштарак


НАТО бош котиби Яап де Ҳооп Схеффер Россия ва НАТОнинг қарашларида тафовут мавжудлигига қарамай, бир қатор масалаларда манфаатлари муштарак эканини маълум қилди.

“Бугунги кунда ўзаро муносабатларимиз бироз мураккаброқ. Сиёсий воқеликдан келиб чиққан ҳолда қарашларимизда тафовут борлигига қарамай, айрим масаларда манфаатларимиз бирдир. Бугунги учрашувда нафақат бизни бирлаштириб турган манфаатлар, балки ўзаро тортишувларга сабаб бўлаётган масалаларни сиёсий йўл билан ҳал этиш имкониятларини муҳокама қиламиз”,- деди НАТО бош котиби.

Бухарест саммитининг биринчи кунида НАТОга аъзо давлатлар раҳбарлари АҚШнинг Марказий Европада мудофаа тизими элементларини жойлаштириш режасини қўллаб-қувватлаган эди. Россия ҳукумати эса АҚШнинг бу режаларига кескин қаршилик қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG