Линклар

Путин НАТО раҳбарлари билан учрашди


Россия президенти Владимир Путин Бухарестда НАТОга аъзо давлатлар раҳбарлари билан учрашди.

Учрашувлардан сўнг В.Путин бир қатор масалаларда келишмовчилик мавжудлигига қарамай, ўтказилган музокаралардан мамнун эканини изҳор қилди.

Шунингдек, Россия раҳбари НАТОнинг шарқ томон кенгайиш режасидан ташвиш билдириб, расмий Москва ҳарбий блокнинг Россия чегараларигача етиб боришини ўз хавфсизлигига таҳдид сифатида баҳолашини билдирди.
XS
SM
MD
LG