Линклар

Буш Туркманистон президенти билан учрашди


АҚШ президенти Жорж Буш НАТО саммити доирасида Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов билан учрашди.

Хабарларга кўра, Жорж Буш Туркманистон раҳбарига расмий Вашингтон Ашхобод билан ўзаро мулоқотни ривожлантиришдан манфаатдор эканини айтган. Туркманистон раҳбари эса расмий Ашхобод ўзаро ҳамкорликни равожлантиришга, жумладан, энергия манбаларини жаҳон бозорига олиб чиқиш учун қилинаётган ҳаракатларга содиқ қолажагини билдирган.

Айни пайтда АҚШ президенти Руминияга қилган сафарини ниҳоясига етказиб, Хорватияга йўл олди. Сўнг Жорж Буш Сочига сафар қилиб, бу ерда Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказади.
XS
SM
MD
LG