Линклар

Ўзбекистон НАТОга ёрдам беришга тайёр


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ўз ҳукумати НАТОнинг ноҳарбий юкларини ўз ҳудуди орқали Афғонистонга ўтказишга тайёр экани ҳақида баёнот берди.

НАТОга аъзо давлатлар раҳбарларининг Бухарестдаги саммитида қатнашган И.Каримов тадбир иштирокчиларини кенг кўламли халқаро ҳамкорликка, жумладан, Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштиришга оид чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва ҳаётга тадбиқ этишга чақирди.

Шунингдек, И.Каримов Афғонистондаги вазиятнинг барқарорлашуви Марказий Осиё давлатларининг сиёсий ва ижтимоий ривожига турки бўлажагини таъкидлади.

Айни пайтда НАТО расмийларидан бири Россия ҳукумати ҳам НАТОнинг инсонпарварлик юклари ўз ҳудуди орқали Афғонистонга етказиб берилишига розилигини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG