Линклар

“Б-1”да ёнғин чиқди


АҚШ армиясининг “Б-1” русумли бомбардимончи самолёти Қатарнинг Ал-Удай ҳаво базасига қўнганидан кейин унинг бортида ёнғин чиқди.

АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги эълон қилган баёнотда бу “ерда содир бўлган авария” экани билдирилган. Баёнотда воқеа тафсилотлари маълум қилинмаган.

АҚШнинг “Б-1” русумидаги самолёти узоқ масофага парвоз қила олади. У мураккаб мудофаа тармоғини ёриб кириб, қитъалараро жанговор миссияни бажара оладиган самолёт ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG