Линклар

logo-print

Саркози расмий Пекинга шарт қўйди


Франция президенти Николя Саркози Хитой Далай Лама билан музокара бошламагунча Пекинда ўтказиладиган Олимпиада ўйинларининг тантанали очилиши маросимида қатнашмаслигини билдирди.

Шунингдек, Франциянинг инсон ҳуқуқлари вазири Рама Яде Хитой ҳукумати Тибет халқига нисбатан зўравонликни тўхтатиши, сиёсий маҳбусларни озод қилиши ва сургунда яшаётган Тибетнинг олий руҳонийси билан сўзлашув бошлаши кераклигини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, Н.Саркози Европа Иттифоқидаги ҳамкорлар билан маслаҳатлашганидан сўнг Олимпиада ўйинларида умуман қатнашиши ёки қатнашмаслиги ҳақида бир қарорга келади.
XS
SM
MD
LG