Линклар

Руҳоний отиб ўлдирилди


Насронийларнинг оссурия православ черкови руҳонийси Юсуф Одил Ироқ пойтахти Бағдод маркази яқинидаги ўз уйи олдида отиб ўлдирилди.

Ироқ хавфсизлик кучлари расмийси авлиё Пётр черкови роҳиби бўлган Юсуф Одил автомобилда кетаётган қуролли шахслар унга қарата ўт очгани оқибатида ҳалок бўлганини маълум қилди.

Шунингдек, Ироқ хавфсизлик хизмати Бағдоднинг Садр туманида автобус портлатилгани оқибатида камида уч киши нобуд бўлганини билдирди. Ҳужум оқибатида тахминан 16 киши яраланган.
XS
SM
MD
LG