Линклар

logo-print

Черногорияда президент сайлови ўтказилди


Черногория икки йил аввал Сербиядан ажралиб чиққанидан бери биринчи президентлик сайловини ўтказмоқда.

Ҳукмрон Социалистлар демократик партияси етакчиси ва амалдаги президент Филип Вуяновичнинг сайловда ғалабага эришиши башорат қилинмоқда.

Бошқа номзодлар – “Ўзгаришлар учун” ҳаракати етакчиси Небойса Медоевич ҳамда сербияпараст Андрия Мандич ва Срдян Милич тахминан тенг овозлар тўплаши айтилмоқда.

Сербиядан ажралиб чиққанидан бери Черногория иқтисоди тез суръатларда ўсиб борди. Иқтисоднинг йиллик ўсиш кўрсаткичлари тахминан 8 фоизни ташкил қилади ва 2006 йилдан бери мамлакат иқтисодига ётқизилган хорижий сармоя 1 миллиард АҚШ долларига етади.
XS
SM
MD
LG