Линклар

Уруш жабрдийларига ёрдам пули ажратилади


Европа Иттифоқи Чеченистондаги урушдан жабр кўрган фуқароларга 11 миллион евро ёрдам пули ажратилишини эълон қилди.

ЕИ баёнотида айтилишича, бу пуллар чеченистонлик қочқинларни турар-жой билан таъминлаш, уларга ҳуқуқий ҳамда аёллар ва болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш каби ишларга сарфланади. Шунингдек, мазкур баёнотда 1994-2000 йиллар давомида Чеченистонда бўлиб ўтган қуролли тўқнашувлар сабабли маҳаллий аҳоли яшаш шароити ҳануз аянчли аҳволда экани қайд этилган.

ЕИ 1999 йилдан буён Чеченистонга кўмак сифатида 220 миллион евро юборган.
XS
SM
MD
LG