Линклар

Тинчлик музокараларига оид учрашувлар


Қуддусда Исроил ва Фаластин расмийларининг ўзаро тинчлик музокараларига бағишланган навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Исроил бош вазири Эҳуд Олмерт ва Фаластин президенти Маҳмуд Аббос жорий йил якунигача тинчлик музокараларига оид барча муаммоларни ҳал этишга ваъда берган эди. Бироқ фаластинлик жангариларнинг Исроил ҳудудини тинимсиз равишда ўққа тутиши ва Исроил ҳарбийларининг бунга жавобан Фаластин ҳудудида ҳарбий амалиётлар ўтказиши музокаралар давом эттирилишини хавф остига қўйган эди.
XS
SM
MD
LG