Линклар

Парижда хавфсизлик чоралари кучайтирилди


Ёзги Олимпиада ўйинлари машъаласи Парижга етиб келиши муносабати билан бу ерда хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

Бироқ Тибет мустақиллигини қўллаб-қувватловчи ҳуқуқ фаоллари машъала эстафетасига халақит беришга муваффақ бўлди. Париж полицияси расмийлари хавфсизлик чораси сифатида машъала уч маротаба ўчирилганини маълум қилди. Шунингдек, машъала эстафетасига халақит беришга уринган беш фуқаро ҳибсга олинди.

Халқаро Олимпия қўмитаси раиси Жак Рогге машъала эстафетасига қарши бўлаётган норозилик акцияларидан ташвиш билдириб, Хитой ҳукуматини Тибетдаги муаммоларни сиёсий йўл билан ҳал этишга чақирди.
XS
SM
MD
LG