Линклар

logo-print

Музокаралар ўтказиш таклифи тушди


Эрон АҚШ ҳукумати Ироқдаги вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган музокараларни қайта давом эттиришни таклиф қилганини билдирди.

Бу ҳақда маълум қилган Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Муҳаммад Али Ҳусайний айни пайтда расмий Теҳрон АҚШ таклифини ўрганиб чиқаётганини айтди.

АҚШ ва Эрон расмийлари ўтган йил давомида Ироқдаги вазиятни барқарорлаштириш юзасидан уч маротаба музокаралар ўтказган эди. Бироқ томонларнинг жорий йил бошига белгиланган навбатдаги учрашуви номаълум сабабларга кўра бир-неча маротаба кечиктирилганди.
XS
SM
MD
LG