Линклар

Ҳукумат кучлари жангарилар билан тўқнашди


Бағдоднинг Садр шаҳарчасида Ироқ ҳукумати кучлари билан шиа жангарилари ўртасида тўқнашувлар рўй берди.

Шифохона ходимларининг маълум қилишича, мазкур жанглар давомида 25 киши ҳалок бўлган, юздан ортиқ фуқаро тан жароҳати олган.

Мамлакат бош вазири Нурий ал-Маликий агар радикал шиа уламоси Муқтадо ас-Садрга содиқ Маҳдий армияси ўз қуролини топширмаса, унинг партияси мамлакатдаги сиёсий жараёндан четлатилиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди.

Якшанба куни эса Бағдодда жангарилар томонидан амалга оширилган ракета ҳужуми оқибатида америкалик уч аскар нобуд бўлиб, 30дан ортиғи тан жароҳати олган эди.
XS
SM
MD
LG