Линклар

Қирғизистон электр энергияси нархини оширади


Қирғизистон ҳозир Ўзбекистонга бир киловатт соати 1,5 центдан сотилаётган электр энергияси нархи май ойидан бошлаб 3,5 цент бўлишини билдирди.

“Бу ҳозирча тахминий нархдир. Ўзбекистон билан музокаралар давомида бу масала янада ойдинлашади. Бу музокаралар май ойи охиригача ўтиши лозим. Бироқ қирғиз тарафи музокаралар ташкилотчиси бўлмоқчи эмас. Бу ташаббус Ўзбекистон томонидан бўлмоғи зарур”,- деди “Қирғизистон электр станциялари” компанияси расмийси Наталья Орлова.

Унинг айтишича, расмий Тошкент музокаралардан ташаббускори бўлишдан бош тортса, Қирғизистон Ўзбекистонга сув ва электр энергияси беришни тўхтатиши мумкин.

“Қирғизистон электр станциялари” ширкати баёнотида бу позиция “Қирғизистоннинг босим кўрсатиши сифатида эмас, музокараларнинг мақсадга мувофиқлигини таъминлаш позицияси” сифатида талқин қилинади.
XS
SM
MD
LG