Линклар

Ҳамкорлик шартномаси имзолашга чақириқ


ЕИ ташқи сиёсати мутасаддиси Ҳавьер Солана ЕИга аъзо давлатларни Сербияда ўтказилажак парламент сайловидан аввал бу давлат билан ҳамкорлик шартномаларини имзолашга чақирди.

Европа парламентида чиқиш қилган Ҳавьер Солана: “Сербиядаги сайловдан аввал бу давлатдаги европапараст кучларни қўллаб-қувватлашимиз даркор”,- деган фикрларни билдирди.

Расмий Белград Болқондаги ҳарбий жиноятларда айбланган шахсларни Гаага трибуналига топшира олмагани боис, ЕИ Сербия билан яқиндан ҳамкорлик қилишга оид шартнома имзоланишини бекор қилган эди.
XS
SM
MD
LG