Линклар

logo-print

Ноҳукумат ташкилотлар террорчиларга ёрдам бераётганликда айбланди


Россия Федерал хавфсизлик хизмати раҳбари Николай Патрушев мамлакатда фаолият юритаётган ноҳукумат ташкилотларни террорчи гуруҳларга ёрдам бераётганликда айблади.

Терроризмга қарши кураш миллий қўмитаси мажлисида чиқиш қилган Н.Патрушевнинг билдиришича, Россия ҳудудидаги айрим ноҳукумат ташкилотлар халқаро террорчи гуруҳларга муҳим маълумотларни етказиб бермоқда.

“Халқаро террорчи ва диний экстремистик ташкилотлар эмиссарлари мамлакатдаги иқтисодий, ижтимоий муаммолар ҳамда диний ва этник зиддиятлардан фойдаланиб, ўз сафига янги аъзоларни сафарбар қилмоқда. Айрим ноҳукумат ташкилотлар эса уларга маълумотлар етказиб бермоқда”,- деди Николай Патрушев.

Айни пайтда Россия ҳудудида фаолият юритаётган ноҳукумат ташкилотлар Николай Патрушевнинг бу баёнотига кескин эътироз билдирди.

“Россия Федерал хавфсизлик хизмати раҳбари конкрет мисол келтириши шарт”,- деди “Ҳьюман райтс уотч” ташкилоти вакили.
XS
SM
MD
LG