Линклар

logo-print

Афғонистонда гуманитар вазият ёмонлашмоқда


Халқаро қизил хоч қўмитаси Афғонистондаги зўравонликлар туфайли мамлакатдаги гуманитар вазият борган сари ёмонлашиб бораётганидан ташвиш билдирди.

“Хавфсизликка бўлаётган таҳдид ва қуролли тўқнашувларнинг кучайиб бориши нафақат Афғонистон шимолида, балки жануб ва ғарбда ҳам кузатилмоқда. Хавфсизлик ва бўлаётган таҳдид туфайли мамлакатнинг узоқ ҳудудларида ночор аҳволда яшовчи фуқароларга ёрдам кўрсатиш борган сари қийинлашмоқда”,- деди қўмита вакили.

Айни пайтда Халқаро қизил хоч қўмитаси президенти Якоб Келленбергер Афғонистонга сафар қилгани хабар қилинмоқда. Бу ерда у Афғонистон президенти билан учрашиб, мамлакатдаги вазиятни муҳокама қилади.
XS
SM
MD
LG