Линклар

logo-print

Навбатдаги партия уранни тўйинтириш бошланди


Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот Натанцдаги ядровий иншоотда олти мингта янги центрифугани тўйинтириш ишлари бошлаганини эълон қилди.

Унинг мазкур баёноти Эронда нишонланаётган Миллий ядровий технологиялар кунига тўғри келди. 2006 йилнинг апрель ойида Эрон ўз тарихида илк бора уранни тўйинтириш ишларини бошлаган эди.

Ғарб давлатлари Эрон ҳукуматининг ядровий дастуридан ташвиш билдириб келмоқда. Расмий Теҳрон эса бу дастур тинчлик мақсадларига қаратилганини билдираётир.
XS
SM
MD
LG