Линклар

Яна шиддатли тўқнашувлар


Бағдоднинг Садр шаҳарчасида Ироқ ҳукумати кучлари ва шиа жангарилари ўртасида яна шиддатли тўқнашувлар рўй берди.

Хабарларга кўра, ҳукумат кучлари Садр шаҳарчаси туманларидан бирига бостириб киришган уринган. Бироқ улар жангариларнинг кескин қаршилигига дуч келган. Бу жанглардан сўнг шиаларнинг радикал уламоси Муқтадо ас-Садр Маҳдий армияси жанговар ҳаракатларини тўхтатишга оид қарорини бекор этиш билан таҳдид қилган.

Пойтахт шимолида эса йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида олти киши, жумладан, тўрт бола ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда. Айни пайтда АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари қўмондонлиги мамлакат бўйлаб рўй берган зўравонликларда америкалик олти аскар ўлганини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG