Линклар

logo-print

Қозоғистон нефть хомашёси экспортига давлат божи жорий қилади


Жаҳон бозорида 714 АҚШ долларига тенг бўлган бир тонна нефть учун Қозоғистон ҳукумати киритаётган бож миқдори 109,91 долларни ташкил этади. Бундай қарор ҳукуматнинг Остонада ўтган мажлисида қабул қилинди.


Саноат ва савдо вазири Владимир Школьник бу чора жорий йил охиригача давлат бюджетига 1 миллиард долларгача қўшимча маблағ олиб келиши кераклигини билдирди.

Вазирнинг таъкидлашича, экспортга оид давлат божини жорий этиш орқали мамлакатда молиявий масалаларнигина ҳал қилиш кўзда тутилмаган, балки бу чора ички бозорга нефть етказиб беришни барқарорлаштириш мақсадида ҳам амалга оширилмоқда.

Мазкур қарор 30 кундан кейин кучга киради.
XS
SM
MD
LG