Линклар

ҲРУ аниқ талабларни хоҳлайди


“Ҳьюман райтс уотч” ташкилоти ЕИ Марказий Осиё давлатлари ҳукуматлари олдига инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилаш борасида аниқ талаблар қўйиши даркорлигини билдирди.

“Уларнинг бажарилиши эса ЕИнинг Марказий Осиё давлатларига оид стратегиясининг асосий мақсади ўлароқ белгиланиши лозим”,- дейилади ҲРУ баёнотида.

9-10 апрель кунлари Туркманистон пойтахти Ашхободда ЕИ расмийлари ва Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари учрашуви бўлиб ўтади. Мазкур учрашувда ЕИнинг Марказий Осиё давлатларига оид стратегия муҳокама этилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG