Линклар

Шошилинч хабар
17 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:58

Элчи ва генерал сенаторларга ҳисобот берди


АҚШнинг Ироқдаги элчиси Райан Крокер ва АҚШ қўшинлари қўмондони генерал Дэвид Петрэус 8 апрель куни АҚШ Сенати ҳузуридаги ҳарбий масалалар қўмитаси аъзоларига Ироқда юзага келган вазият ҳақида ҳисобот берди.

Ҳисобот чоғида Райан Крокер Ироққа қўшимча куч жойлаштириш стратегияси самара берганини таъкидлади.

“Мен қўшинлар сонини кўпайтириш стратегияси натижасида ушбу муваффақиятга эришилди, деган хулосага келдим. Бу АҚШнинг қўллаб-қувватлаши чексиз бўлиши ёки Америка кучлари сони камайтирилмаслиги керак, деган маънони англатмайди. Шу боис, биз Ироқ ҳукумати ва АҚШ ўртасида икки томонлама музокаралар бошладик”, – деди элчи.

Генерал Дэвид Петрэус эса Ироқда мураккаб вазият юзага келгани ва эришилган муваффақият йўққа чиқиши эҳтимолдан холи эмаслигини билдирди.

“Элчи Райан Крокер ва мен етти ой олдин ҳузурингизда ҳисобот берганимиздан бери Ироқда доимий бўлмаса-да, сезиларли муваффақиятга эришилди. Сентябрь ойидан бери Ироқда содир этилган зўравонликлар ва қурбонлар сони кескин камайди. “Ироқдаги Ал-Қоида” ва бошқа бир қатор экстремистик гуруҳларга кучли зарбалар берилди. Ироқ хавфсизлик кучлари имконияти анча ошди. Маҳаллий ироқликлар ва маҳаллий хавфсизлик кучлари фаоллашди. Шунга қарамай, баъзи минтақаларда вазият қониқарли эмас ва кўплаб муаммолар бор”, – деди генерал.

Элчи Райан Крокер вазият ёмонлашишига ташқи омиллар, хусусан, Эроннинг таъсири сабаб бўлаётганини қайд этди.

“Эрон жиноий жангари гуруҳларни тайёргарликдан ўтказиш орқали Ироқ ҳукуматининг мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш йўлидаги уринишига путур етказмоқда. Жангари гуруҳлар Ироқ хавфсизлик кучлари, коалиция қўшинлари ва Ироқ аҳолисига қарши зўравонлик содир этмоқда. Эроннинг хатарли таъсири Бағдод ва Басра шаҳарларида Ироқ ҳукумати кучлари ва Эронда тайёргарликдан ўтган ва қуролланган жангари гуруҳлар ўртасида шиддатли тўқнашувлар содир бўлган пайтда намоён бўлди”, – деди АҚШнинг Ироқдаги элчиси.

Генерал Дэвид Петрэус Сенат аъзоларига АҚШнинг Ироқдаги кучлари қўмондонлари юзага келган вазиятга тўғри баҳо бериши учун Ироқдан АҚШ қўшинларини олиб чиқиш масаласини июль ойидан кейин 45 кунга кечиктириш кераклигини тавсия қилди.
XS
SM
MD
LG