Линклар

logo-print

Журналистнинг қотилларига айблов эълон қилинди


Тожикистон Бош прокуратураси москвалик журналист Илёс Шурпаевни ўлдиришда гумонланаётган икки тожик фуқаросига айблов эълон қилди.

Мансуржон Ятимов ва Нажмиддин Муҳиддинов қотиллик ва босқинчиликда айбланмоқда.

Бош прокурор Абдусами Дадабоев уларни Россия ихтиёрига топшириш масаласи Минск конвенцияси доирасида кўриб чиқилишини маълум қилди.

Россиялик журналист Илёс Шурпаев жорий йилнинг 21 март куни Москвада ижарада турган уйида номаълум шахслар томонидан ўлдириб кетилган эди. М.Ятимов ва Н.Муҳиддинов эса Тожикистон ҳудудида қўлга олинган, уларнинг уйидан журналистга тегишли тилла соат, ноутбук ва 150 минг рус пули ашёвий далил сифатида топилганди.
XS
SM
MD
LG