Линклар

Миллий марказлар жабрдийдаларга ёрдам бермоқда


Жанубий Қозоғистондаги ўзбек миллий маркази Қозоғистоннинг жанубий вилоятларида бўлиб ўтган сув тошқинидан зарар кўрган туманларга ёрдам кўрсатиш мақсадида хайрия акцияси ўтказди.

Сирдарёдан сув тошиши оқибатида Қозоғистоннинг жанубий туманларига етказилган зарарни бартараф этиш мақсадида ўзбек миллий маркази томонидан жами 2 миллион 270 минг танга йиғилди. Бу 16,5 минг АҚШ доллари демакдир.

Табиий офат туфайли зарар кўрган жанубий қозоғистонликларга корейс миллий маркази 2 миллион 100 минг танга маблағ ажратгани, уйғур миллий маркази эса вайрон бўлган кўприкни қайта тиклаб, вилоятга бир вагон цемент етказиб бериши маълум бўлди.

Жанубий Қозоғистонда фаолият юритувчи 20дан ошиқ бошқа миллий марказлар эса зарар кўрган туманлар аҳолисига озиқ-овқат ва кийим-кечак етказиш орқали ёрдам кўрсатди.
XS
SM
MD
LG