Линклар

logo-print

Янги президент қасамёд қилди


Ереванда мамлакатнинг янги президенти Серж Саркисянни қасамёдга келтириш маросими бўлиб ўтди.

Серж Саркисян 19 февраль куни ўтказилган президент сайловида ғалаба қозонган эди. Мамлакатнинг собиқ президенти Левон Тер-Петросян бошлигидаги Арманистон мухолифати эса мазкур сайлов натижаларини тан олмай, Ереванда норозилик намойиши ўтказган эди. Кейинчалик хавфсизлик кучлари ва намойишчилар ўртасида рўй берган тўқнашувлар оқибатида 8 киши ҳалок бўлиб, 250га яқин фуқаро тан жароҳати олганди.
XS
SM
MD
LG