Линклар

logo-print

Келаси йили Афғонистонда президент сайлови ўтказилади


Афғонистон Марказий сайлов комиссияси 2009 йил якунида мамлакатда президент сайлови, кейинги йилга эса парламент сайловини ўтказишни режалаштираётганини маълум қилди.

Бироз аввал Афғонистон президенти Ҳомид Карзай, БМТ ҳамда МСК мамлакатдаги нотинч вазият ҳамда харажатлар ҳажмини қисқартириш мақсадида президент ва парламент сайловларини бир пайтда ўтказишни таклиф қилган эди. Бироқ МСК матбуот котиби парламентдаги сиёсий партиялар ва сиёсатчилар шу пайтгача муросага кела олмаётгани туфайли президент ва парламент сайловларини алоҳида ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганини билдирди.
XS
SM
MD
LG