Линклар

logo-print

Афғонистон жанубида 7 жангари ўлдирилди


Афғонистон расмийлари мамлакат жанубида рўй берган тўқнашувлар ва амалга оширилган ҳаво зарбаси оқибатида жами етти жангари ва полициянинг бир ходими ҳалок бўлганини эълон қилди.

Ҳилманд вилояти полицияси раҳбарининг билдиришича, “Толибон” жангарилари тунда полиция бўлинмасига ҳужум қилган. Томонлар ўртасида рўй берган отишмада тўрт жангари ва полициянинг бир ходими ҳалок бўлган.

Шунингдек, Зобул вилоятида амалга оширилган ҳаво зарбасида “Толибон” ҳаракатининг уч жангариси нобуд бўлгани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG