Линклар

logo-print

Ироқда Саддам Ҳусайн режими қулаганига беш йил тўлди


2003 йил 9 апрель куни Саддам Ҳусайннинг Бағдод марказида ўрнатилган улкан ҳайкали шаҳарга бостириб кирган АҚШ қўшинлари томонидан олиб ташланган эди.

Сана муносабати билан Ироқ ҳукумати Бағдод кўчаларида комендантлик соати жорий қилди.

Шиаларнинг радикал уламоси Муқтадо ас-Садр эса ўз тарафдорларини АҚШ қўшинларининг Ироққа бостириб киришига қарши норозилик намойиши ўтказишга чақирди. Шунингдек, у Маҳдий армиясининг жанговар ҳаракатларини тўхтатишга оид ўз қарорини бекор этажагидан огоҳлантирмоқда.

Ироқ президенти Жалол Талабоний Маҳдий армияси жангариларини қуролсизлантириш ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
У Маҳдий армияси мамлакат сиёсий партияларининг бу борадаги чақириқларига қулоқ тутишига умид билдирди.

Ироқ президентининг билдиришича, мазкур масала яқин келажакда ҳукумат расмийлари ҳамда Муқтадо ас-Садрнинг сиёсий ҳаракати вакиллари билан ўтказилажак учрашувда ҳам муҳокама этилади.
XS
SM
MD
LG