Линклар

logo-print

Хатлонда ОИТВга чалинганлар сони ортмоқда


Хатлон вилоятининг ОИТСга қарши кураш маркази бошлиғи Даврон Қўнғиротовнинг билдиришича, айни пайтда вилоятнинг 209 фуқаросида ОИТВ аниқланган. Уларнинг 48 нафари аёллар бўлиб, асосан, уй бекаларидир.

Маълум бўлишича, бу вилоятда ОИТВга чалинганлар сони Россияда ишлаб келаётган меҳнат муҳожирлари ҳисобига ортмоқда.

Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган расмий маълумотга кўра, ҳозир мамлакатнинг 800дан ортиқ фуқаросида ОИТВ аниқланган. Бироқ норасмий маълумотларда бу кўрсаткич 10 баравар ортиқ экани айтилади.
XS
SM
MD
LG